Суперлигада 28-тур якунланди. Турнир жадвали билан танишинг

CHERY AUTO

Кеча "Сурхон" - "Шўртан" клублари иштирокидаги тўқнашув билан Суперлиганинг 28-тури ҳам ўз ниҳоясига етди. 
 
Ушбу тур доирасида кутилмаган натижалар ҳам етарлича бўлди. Дастлаб, "Бухоро" ўз уйида "Нефтчи"дан очко тортиб олишга муваффақ бўлди. "Қўқон-1912" ҳам "Пахтакор" билан баҳсда, дурангг эришди. Шунингдек, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 
 
Бундан ташқари, бир неча қизиқарли учрашувлар ҳам бўлди. "Динамо" бу турда "Бунёдкор" билан тўқнаш келиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. ОКМК эса Олмалиқда "Навбаҳор"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Мазкур тур беллашувларидан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!