Суперлига. "Динамо" - "Пахтакор": Матнли трансляция

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Tecno

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Динамо" - "Пахтакор" 0:2.

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Мезбонлар футболчисининг ажойиб ҳаракатларидан сўнг берган узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтариб қолди.

  • 86'

    "Пахтакор" сафида Азиз Турғунбоев ўрнига Оливер Шаркич майдонга тушди. 

  • 85'

    Турғунбоевнинг қанотдан узатиб берган узатмасини самарқандлик ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 82'

    Мезбонлар шиддатли ҳужумлар сонини кўпайтирмоқда. 

  • 80'

    "Динамо" жарима зарбаси тепиш имконини қўлга киритди. Лекин бу вазият ҳам жамоага фойда келтирмади.

  • 77'

    "Пахтакор" футболчиси Жасур Ёқубовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 76'

    Александер Глишич ўз ўрнини Саҳоб Рашидовга бўшатиб берди. 

  • 74'

    "Учар шерлар" ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳозирча уринишлар самарасиз якунланяпти.

  • 71'

    "Шерлар" сафида иккита ўзгариш амалга оширилди. Майдонни Собирҳўжаев ва Эркинов тарк этди, уларнинг ўрнига эса Мираҳмадов ва Холматов ўйинга қўшилди.

  • 64'

    Майдон эгалари таркибида яна ўзгариш. Шокир Йўлдошев ўрнига Тўлқин Эргашев, Евгений Чумак ўрнига Абдужамол Исроилов тушди.

  • 62'

    Майдон эгалари сафида Ойбек Нурматов ва Ислом Шарипов заҳирага олинди. Уларнинг ўрнига Сайдулло Раҳматов ва Фахриддин Алимов майдонга тушди.

  • 61'

    Меҳмонлар ўйин темпини туширишга уринмоқда. 

  • 58'

    "Пахтакор" бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди.

  • 55'

    Майдон марказида Черанга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 53'

    Меҳмонлар вакили Фаррух Сайфиев яхши имкониятга эга бўлганди. Бироқ унинг жуда кучсиз зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 50'

    "Шерлар" куч тежаш мақсадида фақат тўп назоратига эътибор қаратмоқда. Ҳужумлар сони икки томонда ҳам кўп эмас.

  • 48'

    "Динамо" баҳснинг иккинчи ярмида рақибга прессинг уюштиришга кўпроқ урғу бермоқда.

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:2 меҳмонлар фойдасига.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 40'

    Самарқандликлар ўйинчиси Евгений Чумак хакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 39'

    Войнески шогирдлари ўйинни тўлиқ назорат қилмоқда.

  • 36'

    Майдон эгаларининг ҳужумларига бироз аниқлик етишмаяпти.

  • 34'

    "Пахтакор" иккинчи голни киритмоқда. Гол муаллифи - Ҳожимат Эркинов.

  • 33'

    "Учар шерлар" вакили Йовановичнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

  • 31'

    "Пахтакор" ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Дарвозабоннинг сейвидан сўнг қайтган тўпни Драган Черан бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.

  • 29'

    Мезбонлар футболчиси Евгений Чумак қулай имкониятни кўкка совурди.

  • 27'

    "Шерлар" асосан қанотлар орқали рақиб мудофаасини ишғол этишга ҳаракат қиляпти. 

  • 25'

    "Пахтакор" футболчиси Ҳожимат Эркинов тезкорлик билан ҳужумга ўтди. Аммо охирги узатмасининг ноаниқлиги сабаб вазият бесамар кетди.

  • 23'

    "Динамо" стандарт вазиятга эга бўлди. Лекин меҳмонлар ҳимоячилари бу вазиятни бартараф этди.

  • 18'

    Меҳмонлар кўплаб узатмалар билан рақибнинг ҳужум қилишига йўл қўймаяпти.

  • 15'

    "Пахтакор" рақиб дарвозаси олдида тобора хавфли вазиятларни кўпайтириб боряпти.

  • 12'

    "Шерлар" бурчак зарбасига эга бўлди. 

  • 9'

    Самарқандликлар тезкор қарши ҳужум билан рақибга муаммо туғдиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 6'

    Меҳмонлар майда паслар орқали "Динамо" жарима майдонига кириб бормоқда. Бироқ охирги зарбага имкон топилмаяпти.

  • 3'

    "Пахтакор" дастлабки дақиқалардан тўпни назорат қилмоқда.

  • 0'

    Учрашувга старт берилди.

  • 0'

    Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Суперлига 1-туридан ўрин олган "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви сстарт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

  • '
  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!