Суперклуб учта зўр дарвозабон топиб қўйди

  • 10 Jun 07:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Милан” раҳбарияти охирги бир неча мавсумда жамоа дарвозасини қўриқлаб келган Майк Меньян билан хайрлашишга тайёр.

Tecno

Охирги тўрт йилни Миланда ўтказган 29 ёшли франциялик голкиперни “Челси” ўз сафига чорламоқда ва бу борада Италия клубига икки марта таклиф ҳам юборди.

Ўз навбатида, “Милан” янги посбон қидиряпти. Ҳозирча, скаутлар клуб мутасаддиларига уч нафар маҳоратли дарвозабонни тавсия қилмоқда.

Milan News нашрининг маълум қилишича, миланликларнинг асосий нишони “Рома”нинг сербиялик дарвозабони Миле Свилар ҳисобланади. Шунингдек, рўйхатга захира варианти сифатида киритилган “Парма” вакили Дзион Сузуки ва “Наполи”га тегишли бўлган Элия Каприле номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

“Милан” бош мураббийи Массимилиано Аллегри Майк Меньянни жамоада қолишга кўндирмоқчи бўлганига қарамай, франциялик голкипер муҳитни ўзгартиришга қарор қилган.

Comments

You must be logged in to commet!
Baxil Alihuja
10/06/2025 13:42
качон Аллегри булди?