Суарес: "Барселона"га келиб ўзгардим"

  • 18 Nov 16:45
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суарес "Ливерпуль" ва "Барселона"даги фаолиятини эслади.

Tecno

"Ливерпуль" нинг 2013-14 йиллардаги ўйинида мен катта вазифани бажарар эдим. "Барселона"даги Суарес эса бутунлай бошқа футболчига айланди. Каталонияга кўчиб ўтганимдан сўнг, ўйиндаги рўлим ўзгарди. "Кўк-анорранглилар"да майда паслар билан ўйнашни ўргандим. Бўшлиқлар топишга ҳаракат қила бошладим. "Ливерпуль"да бир ўзим 30-40 метрга тўп билан юриб бора олардим. Испанияга келиш эса мени ўзгартирди. Тўп узатишга кўпроқ эътибор қаратадиган бўлдим ва буни ўз эволюциям деб ҳисоблайман", - деди уругвайлик ҳужумчи.

Маълумот учун, 38 ёшли форвард жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 48 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. 

Comments

You must be logged in to commet!