Стол теннисчиларимиз микст баҳсларда нимчорак финалга йўл олди

BEPUL PROPAN

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида стол тенниси бўйича ўтаётган мусобақада Римма Гуфранова ва Зоҳид Кенжаев турнирнинг микст (аралаш) баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Теннисчиларимиз илк даврада Польша вакиллари Якуб Жаш ва Наталия Патякага қарши тўқнаш келди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди терма жамоамиз аъзолари чорак финал йўлланмаси учун Гонконг вакиллари — Хо Ван Кит ва Леe Хо Чинг билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!