
"Спартак" ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди!
Москванинг "Спартак" клуби мавсумолди ўртоқлик баҳсида Латвиянинг "Рига" клуби билан тўқнаш келди. Ушбу учрашув "Спартак"нинг йирик: 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳамюртимиз Остон Ўрунов 10 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Голларга Роман Зобнин, Эсекель Понсе, Виктор Мозес ҳамда Жордан Ларссон муаллифлик қилди. Эътиборли жиҳати шундаки, Голларнинг 2 таси пенальтидан урилди.
- 90+1'
Учрашув якунланди! "Спартак" назорат ўйинида "Рига"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90'
ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Спартак" ўйин якунида ҳисобни янада йириклаштирмоқда! Ўнг қанотдан ҳужум уюштирилди ва жарима майдони ичидаги Ларссон тўп билан таъминланди. Дарвозабоннинг узоқ бурчагини кўзлаган Ларссон эса голи билан ҳисобни йириклаштирди! 4-0!
- 87'
3 та гол "Спартак"ка етади шекилли. Ҳужумлар деярли уюштирилмай қўйди.
- 85'
"Рига" футболчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, дарвозабон тезлик билан тўпга чиқиб келди ва зарба берилгунга қадар тўпни эгаллаб олди!
- 84'
ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Виктор Мозес пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди! 3-0!
- 83'
Пенальти! "Спартак" пенальти тепади!
- 80'
Ўзгариш: Остон Ўрунов Игнатов ўрнига ўйинни давом эттиради!
- 79'
Негадир, "Спартак" ўйин бошқарувини йўготгандек. Кузатамиз, охири нима бўларкин.
- 75'
Агрессив ўйин, бу кетиш бўлса, карточкалар ёмғирини кўришимиз ҳеч гап эмас.
- 72'
Латвиялик футболчи тўпга улгурмади, бирга-бир вазиятга чиқиб кетилиши мумкин эди, бироқ узатма жуда кучли чиқди.
- 69'
Дарвозага йўлланган жами зарбалар: 7:3!
- 67'
Майдон марказида ўйин қоидаси бузилди. Меҳмонлар жарима тўпи тепади.
- 65'
ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Эсекель Понсе пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! 2-0!
- 64'
Пенальти! "Спартак" футболчиси жарима майдончаси ичида чалиб йиқитилди ва бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди!
- 63'
"Спартак"нинг ҳужуми кучсизланиб бормоқда.
- 61'
"Рига" вингрери қанотдан тўпни жарима майдони марказига етказиб берди, бош билан берилган зарбага бирозгина аниқлик етишмади.
- 59'
"Спартак" футболчилари дарвозабон билан кўп ўйнаяпти, ўз жарима майдончалари атрофида кўп вазият содир этишяпти.
- 58'
ГООООООООООООЛЛЛ!!! "Спартак" ҳисобни очмоқда! Зобнин жарима майдончаси ташқарисидан туриб пушка зарбаси билан дарвозани ишғол қилди! 1-0!
- 57'
Такрорий бурчак тўпи қисқа пас билан амалга оширилди, бу позицион ҳужумга айланиб кетди.
- 56'
Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячи тезкорлик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 55'
Жарима майдони ташқарисидан берилган кучли зарбани "Рига" дарвозабони қайтарди, "Спартак" бурчак тўпи тепади.
- 53'
Москваликлар вакили рақиб оёғига жуда кучли ташланди, бу анча жиддий кечди. Тиббий ёрдам зарур чоғи.
- 52'
"Спартак" ўз фойдасига секин ўйнамоқда, куч тежаляпти.
- 50'
Латвия клуби ўз майдонида позицион ҳужум уюштиришни бошлади.
- 48'
"Спартак" футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида дарвозабон билан тўқнашиб кетди ва йиқилди. Ҳакам пенальти йўқ деб топди.
- 47'
Ригаликлар хавфли ҳужумни бир амаллаб тўхтатишди, дарвозабон бунда катта рол ўйнади.
- 46'
2-бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.
- 45'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
- 39'
Номинал мезбонларнинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми жарима майдони ташқарисидан туриб берилган кучли зарба билан якунланди, зарбага аниқлик етишмади.
- 37'
Тўп майдон марказида туриб қолмоқда. Қарши ҳужум "Рига" футболчилари қўллайтган асосий тактика.
- 35'
Ўйин темпи бироз пасайди, ҳамон "Спартак" тўп назорати бўйича доминант.
- 33'
Яна бир жароҳат! Ҳимоячи Самуэль Жиго тўқнашув натижасида шикастланиб, ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.
- 29'
"Спартак" ва "Рига" футболчилари қаттиқ тўқнашиб кетишди, майдонга шифокорлар чиқишди.
- 28'
Дарвозабон ҳеч кимга зарба беришга йўл қўймади, тўпга ҳаммадан биринчи сакраб чиқиб уни эгаллаб олди.
- 27'
Жарима майдони яқинида яна қоидабузарликлар авж олмоқда. Бу сафар ўнг қанотдан жарима тўпи ижро этилади.
- 25'
"Рига" сўнгги 10 дақиқа ичида илк бор хавфли ҳужум ташкил этишди, сўнгги зарба дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди!
- 23'
"Спартак"нинг кетма-кет ҳужумлари ҳимоячиларнинг тезкорлиги сабабли бартараф этилмоқда.
- 21'
Тўп назорати статистикаси: 65-35!
- 19'
Жаримадан узатилган тўпни бош билан дарвозага йўналтиришди, бироқ тўп бироз юқорилаб кетди.
- 17'
"Рига" жарима майдони ташқарисида ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси ижро этилади.
- 16'
Соболев ўйинни давом эттира олмайди. У ўйинни захира ўриндиғидан кузатиб боради.
- 15'
Қўполлик. Бундай фол учун сариқ карточка кўрсатилса арзийди, бироқ бош ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 13'
Қанотдан амалга оширилган узатмани "Рига" дарвозабони ушлаб олди.
- 11'
Москваликлар ўйинда жиддий доминантлик қилишмоқда.
- 10'
Чап қанотда уюштирилган ҳужумнинг тўп учун жиддий кураш натижасида бироз темпи пасайди, тўп аутга чиқиб кетди.
- 8'
Соболевнинг жароҳати жиддий шекилли. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 7'
Мезбонлар ҳужумчиси Александр Соболевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси ижро этилади.
- 6'
"Спартак" тўпни назорат қилмоқда.
- 5'
"Спартак" ҳужумчиси тезкорлик билан жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди, тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
- 3'
"Рига" ҳимоячиларидан бири битта калит пас билан жамоасини ҳужумга олиб чиқмоқчи эди, бироқ узатма сўнгги сонияларда блокланди.
- 2'
"Спартак" футболчилари ўз майдонида тўпни назорат қилмоқда. Позицион ҳужум уюштириш учун рақиб хатоси пойланяпти.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўрунов учрашувнинг асосий таркибига киритилмаган. Ўйин старт олиш арафасида.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Спартак" - "Рига" баҳси старт олиш арафасида турибди. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар