
София Кенин барчасини тўғри бажарди
Америкалик теннисчи София Кенин ва қозоғистонлик Зарина Дияс Цинциннати шаҳрида ўтаётган мусобақада ўзаро рақобатлашди.
Турнирнинг иккинчи даврасида ўрин олган ушбу учрашувда София рақибини 6:4, 6:1 ҳисобида таслим қилишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа "Western & Southern Open" мусобақасининг учинчи даврасида Кенин украиналик Элина Свитолина билан куч синашади.
Фикрлар