Слот Салоҳга муаммони ечиш йўлини айтди! Ҳужумчининг жавоби қандай бўлади?
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг навбатдаги турида “Интер” майдонидан минимал ғалаба билан қайтган “Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳ билан юзага келган вазият ечими борлигини айтди.
Гап шундаки, захирада қолиб кетганидан жаҳли чиққан мисрлик тўпурар бош мураббийни очиқчасига танқид қилди. Оқибатда, 33 ёшли футболчи “Интер” билан ўйинга жалб қилинмади ва жамоадан четлатилди.
- Ҳаётта ҳамма ҳам хато қилади, дейишади. Шунинг учун биринчи навбатда билиш керак бўлган нарса бу ўйинчи ўзини хато қилган, деб ҳисоблайдими ёки йўқ?
Мен у билан гаплашмайман, деганим йўқ. Энди суҳбат учун ташаббусни ким билдириши керак, менми ёки у? Шуниси ундан сўраш керак. Бу жавоб талаб қиладиган савол, - деди Арне Слот.



Comments