"Сити" ҳаддан зиёд кучайиб кетмоқда!

  • 10 Jul 13:45
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс Де Лигт фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин. 

"TuttoJuve" нашри берган хабарга кўра, "шаҳарликлар" нидерландиялик фулбек учун 90 миллион евродан воз кечишга тайёр. 

Аввалроқ, унинг "Бавария"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалаётганди. Мюнхен клуби Де Лигт учун 75+5 миллион евро таклиф қилган, аммо "кекса синьора" мазкур таклифни рад этганди. 

Айни вақтда 22 ёшли ҳимоячи кетиш ҳақида ўйламоқда. Ўз навбатида Турин клуби ҳам яхши таклиф бўлса уни қўйиб юборишга тайёр. 



Tecno

Comments

You must be logged in to commet!