
Симона Халеп навбатдаги соврини томон олға бормоқда
Руминиялик теннисчи Симона Халеп Ухан шаҳрида ўтаётган мусобақада ўз иштирокини иккинчи даврадан бошлади.
Симона ушбу босқичда чехиялик Барбора Стриковани 6:3, 6:2 ҳисобида таслим қилди ва 1/8 финал босқичига йўл олди.
Шу тариқа "Wuhan Open"нинг навбатдаги босқичида С.Халеп қозоғистонлик Елена Рибакина билан ўзаро куч синашадиган бўлди.
Фикрлар