Шота Арвеладзе "Эл-Классико"ни стадионда кузатди

  • 19 декабрь, 2019, 07:41
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

«Эл-Классико» номи остида ўтадиган «Барселона» ҳамда «Реал» клублари ўртасидаги ўйин бутун дунё эътиборининг диққат-марказида бўлиб келади. Навбатдаги тўқнашув ҳам бундан мустасно бўлгани йўқ ва бу сафар томонлар ўзаро нурсиз дурангни қайд этишди. Табиийки, ҳамма қатори Ўзбекистонда ҳам мазкур қарама-қаршиликка бўлган қизиқиш ҳаддан ташқари юқори даражада деб бемалол айта оламиз.

Tecno

Гап шундаки, жорий мавсумда Ўзбекистоннинг энг кучли клубига айланган ҳолда учта совринни қўлга кирита олган «Пахтакор» аъзолари айни пайтда қишки таътилга чиқиб кетишган ҳолда ҳордиқ чиқармоқдалар. Жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе эса мавжуд таътилдан унумли фойдаланган ҳолда айнан «Эл-Классико» ўртасидаги ўйинни кузатиш учун Каталонияга борди. У «Камп-Ноу»да «Барселона» - «Реал» ўртасидаги учрашувни бевосита стадиондан кузатиб борган. Бу борада Арвеладзенинг ўзи хабар қолдирган. Айни пайтда мураббийнинг хориж сафари давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!