Шомуродовнинг жамоасига Анчелотти мураббийлик қилиши мумкин

  • 04 Feb 16:46
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Рома" бош мураббийлик лавозимига Карло Анчелоттини олиб келмоқчи. Бу ҳақда, "AS" нашри маълум қилди.

Tecno

Манбанинг хабар беришича, "Рома" раҳбарияти таниқли мураббий уларнинг лойиҳасини қайта жонлантиришини истаяпти. Клуб ҳозирда "Реал"ни бошқараётган Карло Анчелотти номзодига эътибор қаратмоқда.

Клуб эгалари, Фридкинлар оиласи аъзолари 65 ёшли мутахассисни жамоани бошқариш учун кўндиришга уринмоқда. Асосий сабаблардан бири Анчелоттининг римликлар билан узоқ алоқалари. У 1979 йилдан 1987 йилгача "Рома"да тўп тепган.

Мураббийнинг ўзи "Реал"да иложи борича узоқроқ ишлашни хоҳлайди ва Мадрид клубини тарк этгандан сўнг, фаолиятини якунлашини истисно этмайди. Бироқ, "Рома" музокараларни бошлаган ва Карлони ишонтиришга ҳаракат қилишни давом эттирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!