Шомуродов Туркияда тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг самарали футболчисига айланиб бормоқда.
Чемпионатнинг ўн биринчи тур учрашувини мусобақа жадвалининг ўртасида кетма-кет ўринларни эгаллаб турган “Истанбул Башакшеҳир” ва “Кожаэлиспор” жамоалари бошлаб берди.
Учрашув кескин ва муросиз курашлар остида ўтганига қарамай, мухлислар голни 90 дақиқадан кўпроқ кутди. “Кожаэлиспор” футболчилари сўнгги дақиқаларда ўз жарима майдончаси ичида қоидани бузиб, пенальтига сабабчи бўлди.
11 метрлик нуқтага истанбулликлар тўпурари Элдор Шомуродов яқинлашди ва аниқ зарба билан жамоасига уч очко келтирган ягона гол муаллифи бўлди.
Шомуродов “Башакшеҳир”га кетма-кет иккита ғалаба келтириш билан бирга, “Кожаэлиспор” футболчиларининг уч ўйиндан иборат бўлган ғалабали сериясига чек қўйди.
Бу голдан кейин 30 ёшли легионеримиз Туркия Суперлигаси тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилаётган “Трабзонспор” вакили Пол Онуачуга етиб олди. Биринчи ўринга чиқиб олган Элдор Шомуродовнинг голлари сони ҳам Пол Онуачуники каби еттитага етди.
“Олтин бутса” учун кураш асосан Элдор Шомуродов ва Туркия лигасига “Саутгемптон”дан келган Пол Онуачу ўртасида кечиши кутилмоқда.
Айни пайтда бу икки етакчини таъқиб қилиб келаётган “Галатасарой”нинг машҳур юлдузи Мауро Икарди ва “Фенербаҳче” ҳужумчиси Юссуф Эн-Нессири ҳисобида олтитадан гол бор.
Таъқибчиларнинг иккинчи гуруҳида бораётган Карло Холсе (“Самсунспор”), Умут Найир (“Коньяспор”), Фелипе Аугусто (“Трабзонспор”), Рафа Силва (“Бешиктош”), Талиска (“Фенербаҳче”) чемпионат бошидан бери рақиблар дарвозасини беш маротабадан ишғол қилган.
Шунингдек, “Олтин бутса” учун курашга тўрттадан гол урган Тайфур Бингол ва Бруно Петкович (“Кожаэлиспор”), Жесуран Рак-Сакьи (“Ризеспор”) ва Тэмми Абрахам (“Бешиктош”) ҳам қўшилиш эҳтиоли жуда катта.
Таъкидлаш жоизки, “Истанбул Башакшеҳир” чемпионат бошидан бери 11 та учрашувда рақиблар дарвозасига атиги 12 та тўп киритди. Бироқ шу голларнинг ярмидан кўпи, яъни бештаси Элдор Шомуродов ҳисобига тўғри келмоқда.
Нури Шахин шогирдлари чемпионатдаги кейинги учрашувини 9 ноябрь куни сафарда “Генчлербирлиги” жамоасига қарши ўтказади. Бу баҳсда ҳам Шомуродовдан навбатдаги голларни кутиб қоламиз.
Каннаваро Шомуродов ўйинини кўргани борганига Туркияда қандай муносабат бўлди?
Ҳусановга “Сити”нинг афсонавий сардори кучли маслаҳат берди!
Бугун Шомуродов яна гол уриши керак, Файзуллаев эса...
Ҳусановнинг жароҳатдан кейинги биринчи ўйини қандай баҳоланди?



Фикрлар