Шомуродов: "Каннаваро билан муносабатларимиз ажойиб"
Ўзбекистон терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувида Қувайтни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувда биринчи гол муаллифи бўлган Элдор Шомуродов ўйин якунланганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
— Ўйин ҳақида:
"Бу Фабио Каннаваро қўл остида ўтказган биринчи ўйинимиз бўлди. Энг муҳими — ғалаба қозондик. Мураббий алмашганидан сўнг баъзи ўзгаришлар бўлиши табиий ҳолат."
— Янги мураббийнинг тактикаси ҳақида:
"Аста-секин янги тактикаларни ўрганишни бошладик. Ҳозирча мураббий бирданига ҳамма нарсани ўзгартириб юбормади, аммо бизга ўз ғояларини тушунтира бошлади."
— Жамоа ичидаги муҳит ҳақида:
"Каннаваро билан муносабатларимиз ажойиб. Агар мендан қандайдир ёрдам керак бўлса, ҳар доим тайёрман."
— Уругвайга қарши ўйин ҳақида:
"Албатта, Уругвай билан ўйин осон бўлмайди. Чунки саккиз соатлик парвоздан сўнг, дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига қарши майдонга тушамиз. Лекин Ўзбекистон ҳам Жаҳон чемпионатига чиққан жамоа, шунинг учун уларга муносиб қаршилик кўрсатишимиз керак."
— Аббос Файзуллаевнинг жароҳати ҳақида:
"Тўғриси, Аббоснинг ҳолатини ҳали билмайман. Умид қиламанки, у жиддий жароҳат олмаган."



Фикрлар