Шоҳжаҳон Эргашев ҳамда "Ахмат" клуби ҳамкорликда бокс кечаси ташкил қилмоқда ёхуд Феруз Юлдашев яна жанг қилади

  • 24 Sep 06:46
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

15 октябрь куни Фарғонанинг Рапқон қишлоғида таниқли профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг промоутерлик ҳамда "Ахмат" клуби ҳамкорлигида профессионал бокс оқшоми ташкил қилинади.

Tecno

Унда бир қатор юртдошларимиз ўз жангларини ўтказади. Жумладан, супер енгил вазн (63.5 кг) тоифасида юртдошимиз Ферузбек Юлдашев ҳам уч йиллик танафуссдан сўнг яна рейтинг жангида рингга кўтариладиган бўлди. 

Юлдашевнинг фаолиятидаги танаффус орттириб олган жиддий жароҳати сабабли юзага келганди. Энди эса ушбу чармқўлқоп устаси яна фаолиятини тикламоқда. Ҳозирча рақиб маълум эмас. Тез орада бу борада ва жанг кечасининг тўлиқ жуфтликлари ҳақида маълумот берамиз.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Comments

You must be logged in to commet!