Шоҳасан Мирзаматов Бухорода жанг қилади

  • 2 апрель, 2021, 20:44
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Бухоро шаҳри 5 апрель куни ўзига хос ажойиб жанг кечасига мезбонлик қилади. Аниқроқ қилиб айтганда, Бухоро вилояти ва шаҳрининг собиқ ҳокимлари Ўктам Исаевич Барноев ҳамда Карим Жамолович Камоловнинг ёрқин хотирасига бағишланган тўртта яккакураш тури бўйича халқаро турнир ўтказилади.  

Tecno

Мазкур жанг кечасида ММА йўналишида Шоҳасан Мирзаматов ҳам октагонга кўтарилади. Ушбу жангчимиз аслида, Қозоғистонда жанг ўтказиши керак эди. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, бу жангга боришни имкон бўлмаган эди. 

Шунинг учун унда Бухорода жанг қилиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу ҳамюртимизга 5 апрель куни қирғизистонлик Рустам уулу Руслан рақиблик қилади. Шунингдек, бир қатор ҳамюртларимиз ҳам ўз жангларини ўтказади. 

Мазкур жангда ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!