Шахмат: Катталар ўртасида Олий лига ўз якунига етди

  • 15 Jul 13:47
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Chess
CHERY AUTO

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз шахмат федерацияси ва бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказилган чемпионатда, юртимизнинг энг кучли 13 нафар шахматчиси ғолиблик учун ўзаро дона сурдилар.

Tecno

photo_2019-07-15_10-46-07
13 тур давом этган чемпионатда Марат Жумаев, Нодирбек Яқуббоев, Нодирбек Абдусаттаров, Шамсиддин Воҳидов, Абдумалик Абдусалимов, Саидакбар Саидалиев ва Жавоҳир Синдоров каби шахматчиларимиз қолган рақибларидан ўз тажрибалари ва ўзгача ўйин услублари билан ажралиб турди.

photo_2019-07-15_10-46-16
Кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда 10 очко тўплаган Жавоҳир Синдоров шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой эгаллади. Иккинчи ҳамда учинчи ўрин бир хил 8,5 очко тўплаган Н.Ёқуббоев ва Н.Абдусатторовга насиб этди.

photo_2019-07-15_10-46-19Ўзбекистон шахмат федерация матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, биринчи ўринга 8.700.000 сўм, иккинчи ўринга 6.000. 000 сўм, учинчи ўринга 3.500.000 сўм пул мукофоти берилди ва умумий бўлиб 13 шахматчидан юқори 8 ликка кирганлар пул мукофотлари билан тақдирландилар. (4-ўрин - 2 миллион, 5-ўрин - 1.5 миллион, 6-ўрин - 1.3 миллион, 7-ўрин - 1.1 миллион, 8-ўрин - 900.000 сўм)
1 чи ўринни эгаллаган Синдаров Жавоҳир Ўзбекистон Шахмат тарихида энг ёш чемпионга айланди.

photo_2019-07-15_10-46-05_2

Comments

You must be logged in to commet!