Шаҳрам Аҳадов Осиё чемпиони, яна икки дзюдочимизда бронза

BEPUL PROPAN

Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. Спортчиларимиз ушбу кун дастурида 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

-73 кг вазн тоифасида иштирок этган Шаҳрам Аҳадов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, совринлари қаторига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди. Шунингдек, Шукуржон Аминова ҳамда Арслон Тожиев ҳам ўз вазн тоифаларида шоҳсупага кўтарилишди.

Олтин медаль:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов.

Бронза медаль:
-57 кг: Шукуржон Аминова,
-81 кг: Арслон Тожиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!