"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!

  • 14 Nov 12:06
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Қаршининг фахри, "Севинч" аёллар жамоаси яна тарих яратди!

Tecno

Куни кеча жамоа учун Аёллар Олий Лигаси ўз ниҳоясига етди. Қаршиликлар 27 тур натижасига кўра 79 очко жамғаришди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди.

Бу — “Севинч” тарихидаги 17-чемпионлик! Жамоа мухлисларини, футболчиларни ва бутун Қарши аҳлини ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз!

Мавсум бошида “Севинч” Ўзбекистон Суперкубогини ҳам қўлга киритган эди. Энди жамоа Ўзбекистон Кубоги ва Осиё Чемпионлар Лигаси (Women) гуруҳ босқичида ўз иштирокини давом эттиради.

Ўзбекистон Олий Лигаси чемпиони (17 марта):
2004, 2006, 2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2019, 2022, 2023, 2024, 2025.

Comments

You must be logged in to commet!