
Серена Уильямснинг зарбасига рақиб дош бера олмади
Америкалик Серена Уильямс ва россиялик Екатерина Александрова Канаданинг Торонто шаҳрида ўтаётган мусобақанинг учинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.
Улар ўртасидаги учрашувда Серена рақибини 7:5, 6:4 ҳисобида доғда қолдирди ва турнирнинг чорак финалига муваффақиятли чиқиб олди.
Шу тариқа "Rogers Cup"нинг 1/4 финал босқичида Уильямс япониялик Наоми Осака билан куч синашадиган бўлди.
Фикрлар