"Саутгемптон" етакчиси Англия терма жамоасида ўйнашни хоҳламади

  • 17 март, 2021, 09:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Саутгемптон" ҳужумчиси Чи Адамс халқаро майдонларда қайси терма жамоада ўйнашни танлади.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли футболчи Англия эмас, Шотландия терма жамоасини танлаган. У Шотландия терма жамоасининг март ойида бўладиган “ЖЧ-2022” саралаш ўйинларига ҳам чақирув олди. Айтиш керакки, Адамс бунга қадар Англия ёшлар терма жамоасида ҳаракат қилган.

Чи жорий мавсум "Саутгемптон" сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Шотландия терма жамоаси бу ой Австрия (25 март), Исроил (28 март) ва Фарер оролларига (31 март) қарши баҳс олиб боради. Уларнинг барчаси “ЖЧ-2022” саралаши доирасида бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!