Саудия Про-лигаси. "Ан-Наср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал-Иттиҳод"ни енгди
Саудия Про-лигасининг 4-туридан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" - "Ан-Наср" клублари ўртасидаги марказий беллашув ўз ниҳоясига етди. Мазкур тўқнашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Дастлаб, учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ сенегаллик ҳужумчи Садио Мане Команнинг узатмасини голга айлантирди. 35-дақиқага келиб эса Криштиану Роналду орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Ушбу икки гол ўйин тақдирини ҳал қилган ҳолда, "Ан-Наср"га 3 очкони тақдим этди.
Маълумот ўрнида, ушбу беллашувдан сўнг "Ан-Наср" 100 фоизлик натижа билан пешқадам бўлиб турибди (12 очко). Иккинчи ўриндаги "Ал-Иттиҳод"да эса 9 очко мавжуд.
- С. Арабистони - Про Лига
- Regular Season
Ал Иттиҳод
Тугади
0
:
2
26.09.2025 23:00
Ан Наср
- Cristiano Ronaldo 35'
- Sadio Mané 9'



Фикрлар