Руслан Жиянов "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсум 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида кучли рақибдан устун келди. 

"Олимпиячилар" сафида Жиянов, Одилов ҳамда Абдумажидов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ушбу голларга "шерлар" сафида Сайфиев ҳамда Турсунов жавоб бера олди. 

Tecno

Беллашувдан сўнг SPORTS.uz сайти "Олимпик" футболчиси Руслан Жияновнинг фикрлари билан қизиқди.

"Бу ўйинга тайёргарлик зўр бўлди. "Пахтакор" кучли рақиб эди. Амалдаги чемпионни мағлуб этганимиздан хурсандмиз.

Тимур ака тактик томондан ҳам, жисмоний томондан ҳам баҳсга яхши тайёрлади. Бу мавсум ҳар бир беллашувда ғалаба қозонишни истаймиз. Мақсадимиз шундан иборат.

Пенальти ҳақида нимадир дея олмайман. Бу вазиятга мутахассисларнинг ўзи жавоб бергани маъқул. Ҳакамлар қарор чиқарди. Шунингдек, ҳолатни VARдан ҳам кўришди", - деди футболчи.

Comments

You must be logged in to commet!