Россиянинг энг кучли одами вафот этди

CHERY AUTO

Россиялик спортчи Владимир Синеглазов 60 ёшида коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда "РЕН-ТВ" сайти хабар берди.

Tecno

RISTICCC

2009 йилда Россиянинг энг кучли одами, деб топилган Владимир сўнгги кунларини реанимацияда кома ҳолатида ўтказди.

Владимир Синеглазов спортчилик фаолиятини 1980 йилда бошлаган. 20 ёшидан бошлаб, 90 килограмли тошларни кўтарган ва турли хил трюкларни бажарган. Баданининг эгилувчанлиги сабабли тошлар билан турли машқларни бажарган. 2010 йилгача театрларда фаолият олиб борган Владимир оёқ мушак тўқималаридаги узилиш туфайли спортни ташлашга мажбур бўлган.

Синеглазов 30 йиллик спортчилик фаолияти давомида 29 жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!