Россиянинг бир қатор клублари Балотеллини ўз таркибларига қўшиб олишни исташмади

CHERY AUTO

Марио Балотелли Россия клубларига ўтиши амалга ошмаяпти.

Tecno

Ушбу ёзда, 29 ёшли футболчининг "Марсель" клуби билан шартномаси ўз якунига етди ва у эркин агентга айланди.

Маълум бўлишича, футболчининг вакиллари Москванинг "Динамо", "Локомотив" ва "Краснодар" клубига Марионинг хизматларини таклиф этиб, рад жавобини олишган.

Аввалига, форвард Россияда йилига 5 млн евро маош олишни истаган ва агенти Мино Райолага бонус сифатида 5 млн евро тўлаб беришларини хоҳлаган. Бироз камроқ маош бўлса ҳам Россияда фаолиятини давом эттиришга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Брешия" клубига кўчиб ўтишга яқин турган эди.

Comments

You must be logged in to commet!