Роналдуни МЮда ушлаб турган ягона сабаб ошкор бўлди

  • 14 февраля, 2022, 19:41
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин вақтлар ичида бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламаяпти. 

Бош мураббий Ральф Рангник билан муносабатлари ёмон бўлишига қарамай, Криштиану "Юнайтед"ни тарк этмоқчи эмас. 

37 ёшли португалиялик ва унинг оиласи Манчестердаги ҳаётидан мамнун. Шу туфайли, у шартномаси тугагунига қадар "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилади, дея хабар бермоқда "AS" нашри. 

Жорий мавсум Криштину жами 27 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 3 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган. 2022 йилда у 6 та учрашувда майдонга тушиб, ҳали рақиблар дарвозасини ишғол қилмади. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию