Роналду миллиардер бўлиш қандай эканини айтиб берди

  • 05 Nov 06:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ан-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳоннинг энг бадавлат спортчиларидан ҳисобланади. 40 ёшли футболчи миллиардер бўлиш инсонга қандай ҳиссиёт беришини айтди.

Tecno

- Миллиардер бўлиш худди “Олтин тўп”ни ютиб олишга ўхшаган ҳиссиёт беради. Бу рақамларга эришиш доим менинг мақсадим бўлган.

Хусусан, миллиардер бўлишим ҳам энг азалий орзуларимдан эди. Мен футболдаги ягона миллиардерман. Мени ўзига бино қўйган, дейишингиз мумкин, лекин рақамлар ёлғон гапирмайди, - деди Криштиану Роналду.

Шу йилнинг октябрь ойида Bloomberg нашри Криштиану Роналду биринчи миллиардер футболчига айланганини маълум қилиб, махсус мақола чоп этди. Португалиялик юлдузнинг бугунги кундаги мулки 1,4 миллиард долларга етган.

Comments

You must be logged in to commet!