Роналду: Мен борсам, Неймар захирага михланади

  • 19 август, 2021, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Футбол жамоатчилиги келаси йили ПСЖ ўз таркибига Криштиану Роналдуни қўшиб олиши ва португалиялик ҳужумчи фаолиятининг сўнгги босқичида узоқ муддат рақобатлашиб келган Лионель Месси билан бирга тўп тепишини кутмоқда.

Tecno

Парижликларнинг бразилиялик юлдузи Роналдунинг ПСЖга келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдири, Криштиану қариб қолгани ва Париж клубида рақобатга дош беролмаслигини таъкидлади.

Неймарнинг гапи Роналдуга ёқмади ва у муносиб тарзда жавоб қайтарди.

- Менга Неймар мени нега қариганга чиқараётгани қизиқ. Ўзимни узоқ билан 27 ёшдай ҳис қиляпман. Балки Неймарнинг ўзи тўғри овқатланиш, машғулотни вақтида ўтказиш ва интизом борасидаги муаммоларини ҳал қила олмаётгандир. Лекин менда муаммо йўқ. Агар мен ва Неймар ўртасида танлаш имкони берилса, Неймар узоқ муддат захирага михланади ва мен асосий таркибда ўйнайман. Мен бунга аминман, - деди Криштиану Роналду.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!