Роналду “Ан-Наср” борасида пушаймонлигини билдирди

  • 12 Dec 21:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жаҳон футболи тарихида чуқур из қолдирган Криштиану Роналду Саудия Арабистонида бахтиёр эканини очиқ тан олди.

Tecno

- “Ан-Наср”да ўзимни бахтиёр ҳис қиляпман ва бу буюк клуб билан бирга катта совринларни қўлга киритиш имкониятини интизорлик билан кутяпман.

Мен “Ан-Наср”га аввалроқ ўтмаганидан қаттиқ пушаймонман. Лекин ҳозир шу ердаман ва муваффақиятга эришиш учун боримни беришга тайёрман, - деди португалиялик юлдуз.

Роналду “Ан-Наср”да 2023 йилнинг бошидан тўп тепмоқда. Ҳозиргача 41 та учрашувда майдонга тушиб, 34 та гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди.

38 ёшли форварднинг саудияликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Comments

You must be logged in to commet!