"Рома" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

  • 26 Apr 19:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Рома" клуби ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло "Тоттенхэм"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра АПЛ гранди 19 ёшли италиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи ва бунинг учун “бўрилар”га 50 млн евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бироқ, римликлар ушбу футболчисини 100 млн еврога баҳолашмоқда.

Таъкидлаш керакки, Дзаньолога шунингдек “Реал” ва “Ювентус”дан ҳам қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Николо Дзаньоло жорий мавсум “Рома” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!