“Рома” энг зўр ҳимоячи тарк этмоқчи

  • 11 Jan 16:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” ҳимоясининг етакчи вакили Крис Смоллингнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади.

Tecno

33 ёшли футболчида ҳамкорликни бир томонла узайтириш ҳуқуқи бор. Бироқ, Крис бунга шошилаётгани йўқ.

“Рома” Смоллингга умумий маоши 5 миллион еврога яқин бўлган икки йиллик шартнома берган. А Сериянинг бошқа вакиллари – “Интер” ва “Ювентус” ҳам ўйинчини икки мавсум ўзида ўйнатишга тайёр.

Айрим манбаларнинг таъкидлашича, Крис Смоллинг Англия премьер-лигасига қайтишни режалаштирмоқда. Тажрибали ҳимоячи фаолиятини сўнгги йилларини ўз ватанида, оиласи бағрида ўтказмоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!