Родригога зўр клубдан иш топилди

CHERY AUTO

“Реал”дан кетиш эҳтимоли ошиб бораётган Родриго Гоэснинг кейинги манзили Англия Премьер-Лигаси бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The Athletic нашри.

Tecno

Манбага кўра, “Арсенал” айни пайтда бразилиялик универсал ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш масаласига жиддий эътибор бераётган ягона клуб бўлиб турибди.

Аввалроқ, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” ҳам Родригони нишонда ушлаб турган эди. Бироқ кейинги пайтда уларнинг қизиқиши бироз сусайди.

Маълумотларга қараганда, Микель Артета бразилиялик футболчининг ўйинини синчковлик билан ўрганиб чиққан ва бу трансферни келаси мавсумгача амалга ошириш зарурлигини таъкидлаяпти.

“Реал” мутасаддилари Родриго учун 100 миллион евродан бошланган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги айтилмоқда.

Родриго ўтган мавсумда 50 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 10 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!