Родриго Роналдунинг таклифини рад этди. Асосий мақсад АПЛми?

  • 11 Jul 16:07
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубидан тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда журналист Себастьен Видаль хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, португалиялик юлдуз Криштиану Роналду бразилиялик вингерни жамоага таклиф қилишда жуда фаол бўлган, аммо Родригонинг мақсади бошқа – у Англия Премьер-лигасида тўп суришни хоҳламоқда.

Tecno

Айни пайтда "Ливерпуль" вингери Луис Диас жамоани тарк этиши мумкин. Агар бу содир бўлса, мерсесайдликлар Родригони жамоага жалб қилиш учун расман таклиф билан чиқишлари эҳтимолдан холи эмас.

Бундан ташқари, "қаймоқранглилар" ҳужумчисига Лондоннинг "Арсенал" ва Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" клублари ҳам футболчи атрофидаги вазиятни жиддий кузатмоқда.

2024/25 йилги мавсумда Родриго барча мусобақаларда 54 учрашувда иштирок этиб, 14 гол ва 11 ассист қайд этди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 90 миллион евро деб баҳолаган.

Comments

You must be logged in to commet!