
Родриго келаси мавсумни қаерда бошлайди?
“Реал”нинг универсал ҳужумчиси Родриго Гоэс келажаги бўйича муҳим қарор қабул қилиши керак. Бразилиялик юлдузнинг Мадриддаги фаолияти мавҳум бўлиб турибди.
24 ёшли футболчининг ўзи янги бош мураббий Хаби Алонсо уни суҳбатга чақиришини кутяпти. Родриго янги устоз билан суҳбатда мураббийлар штабининг ўзи бўйича режасига аниқлик киритиб олмоқчи.
Агар Хаби Алонсо Родригони қониқтирадиган вариантларни ўртага қўймаса, футболчи “Қироллик клуби”ни тарк этади.
Айни пайтда унинг атрофидаги вазиятни бир неча қудратли клублар кузатиб турибди. Хусусан, Англия Премьер-лигаси вакилларидан “Арсенал”, “Челси” ва “Манчестер Сити” Родриго учун “Реал” талаб қиладиган сумма – 100 миллион еврони тўлашга тайёрлиги айтилмоқда.
Фикрлар