Роберто Карлос "Реал"нинг мураббийлар штабида иш бошлайди

  • 04 Apr 16:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўзининг мураббийлар штабига собиқ жамоадоши Роберто Карлосни қўшиб олиши мумкин.

Tecno

Ok Diario нашри муҳаррири Эдуардо Индунинг маълум қилишича 45 ёшли бразилиялик мутахассис янги мавсумдан бошлаб “қироллик клуби” мураббийлар штабидан жой олади. Бу масала аллақачон ҳал қилиб бўлинган.

Эслатиб ўтамиз, Роберто Карлос айни дамда "Реал Мадрид кастилья"да бош мураббий Маноло Диасга ассистентлик қилмоқда.

Маълумот учун, Роберто Карлос 1996-2007 йилларда “Реал” шарафини ҳимоя қилган.

Comments

You must be logged in to commet!