Рибери янги жамоасида 8 млн евро маош олмоқчи

  • 13 Aug 17:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” билан шартномаси якунлангач айни дамда эркин агент мақомида юрган ярим ҳимоячи Франк Рибери янги жамоасида қанча маош олишни режалаштираётгани маълум бўлди.

Tecno

Futbol Arena нашри тарқатган хабарга кўра 36 ёшли франциялик футболчи ҳозирча янги жамоаси ҳақида бир қарорга келмади, аммо у қайси жамоада бўлса ҳам йилига 8 млн евродан кам маош олмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Риберига “Фиорентина”дан жиддий қизиқишлар мавжуд. Аммо, ушбу жамоа у сўраётган маошни тўлай олмайди. Унга ҳозирда Голландия ва Саудия Арабистони клубларидан таклифлар бор.

Comments

You must be logged in to commet!