Рэшфорд "Барселона"даги келажагига ойдинлик киритди

  • 24 Oct 13:19
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоада қолиш истаги борлигини маълум қилди. Ёзги трансфер ойнасида каталонияликлар уни “Манчестер Юнайтед”дан ижарага олган эди.

Tecno

“Бу клуб менга жуда ёқади. Менимча, футболни севган ҳар бир инсон учун ‘Барселона’ — тарихдаги энг муҳим жамоалардан бири. Албатта, мен бу ерда қолишни истайман,” — деди Рэшфорд ESPN нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи “кўк-анорранглилар” сафида барча мусобақалар доирасида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди. Мавсум якунланганда клуб Маркусни 30 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!