"Реал"га қарши ўйнаган Хоакин учинчи ўринга кўтарилди

CHERY AUTO

"Бетис" ярим ҳимоячиси Хоакин Ла Лига доирасида кечган "Реал" (2:1) га қарши баҳсда майдонга тушди.

Tecno

38 ёшли футболчи учрашувни асосий таркибда бошлаб, иккинчи бўлимда заҳирага олинди. Бу испаниялик футболчи учун Ла Лигадаги 544-баҳс бўлди.

Шу тариқа, Хоакин Ла Лига тарихида энг кўп майдонга тушган футболчилар орасида Эусебио Сакристан (543 ўйин) ни ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилиб олди. Ярим ҳимоячидан фақатгина Андони Субисаррета (622 ўйин) ва Рауль (550) Испания чемпионатида кўпроқ майдонга тушган.

Comments

You must be logged in to commet!