“Реал”га “Челси” футболчиси керак

  • 13 август, 2021, 21:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида “Челси” футболчиси Антонио Рюдигерни трансфер қилмоқчи.

Tecno

Антонио Рюдигернинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Шу боис, мадридликлар футболчининг эркин агентга айланашини кутишга қарор қилган ва улар германиялик ҳимоячи атрофидаги вазиятни кузатиб боряпти.

Серхио Рамос ва Рафаэль Варандан айрилган “Қироллик клуби” марказий ҳимояни тажрибаси катта ижрочиларга топширишни мақсад қилган ва бу борада Антонио Рюдигер бош мураббий Карло Анчелотти талабига жавоб беради.

Ана шу мақсадда, “Реал” мутасаддилари январгача Антони Рюдигерни лондонликлар билан ҳамкорликни узайтирмасликка ва Мадридга кўчиб ўтишга кўндиришга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!