“Реал” юлдузи пул ортидан кетади

  • 18 Jun 09:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” сардори Начо Фернандес фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўляпти.

Tecno

Тажрибали ҳимоячининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади ва у эркин агент сифатида янги жамоага кўчиб ўтиши мумкин.

Marca нашрининг маълум қилишича, испаниялик футболчи “Ал-Иттиҳод” билан келишувга эришди.

Манбага кўра, саудияликлар 34 ёшли футболчига ҳар мавсум учун 20 миллион евро маош кўрсатилган икки йиллик битим таклиф этди.

“Ал-Иттиҳод”да Начонинг “Реал”даги собиқ жамоадоши Карим Бензема ҳам тўп тепади.

Неча “Қироллик клуби”да 12 йил давомида фаолият кўрсатди. Клуб тарбияланувчиси шу пайтга қадар 364 та учрашувда қатнашиб, 16 та гол ва 10 та ассист қайд этган.

Comments

You must be logged in to commet!