“Реал” юлдузи барибир кетар экан

  • 03 Nov 09:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

“Реал”нинг асосий ўйинчиларидан ҳисобланган Федерико Вальверде бутун фаолиятини Мадридда ўтказмоқчи эмас.

Tecno

Уругвайлик футболчи вақти келиб, “Қироллик клуби”ни тарк этишини маълум қилди.

- Менга қолса, фаолиятимнинг қолган қисмини ҳам “Реал”да ўтказишдан жуда мамнун бўлардим. Фақат бир йил бундан мустасно. Чунки фаолиятимни “Пеньярол”да якунлашни истайман, - деди Федерико Вальверде.

25 ёшли футболчи 2016 йили “Пеньярол”ни тарк этиб, “Реал” академияси “Кастилья”га кўчиб ўтган эди. Мадридликлар  ўшанда истеъдодли футболчи учун 5 миллион евро тўлаган. Ҳозир ярим ҳимоячи 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
Bahrom Yunusov
03/11/2023 09:41
2029 gacha kantrakti bor
&
Sherzod_Bek
03/11/2023 09:38
5 yildan ketin ketar balki