
“Реал” Трентни муддатидан олдин олиш йўлини топди
“Реал” мутасаддилари “Ливерпуль”ни шартномаси якунланаётган Трент Александер-Арнольдни муддатидан аввал қўйиб юборишга кўндирди.
26 ёшли ҳимоячи ҳозирги клубида 30 июнгача қолиши керак. Мадридликлар эса, уни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланадиган сана – 15 июнгача қўлга киритишга ҳаракат қилаётган эди.
Журналист Рамон Альварес де Моннинг маълум қилишича, томонлар бу масалада келишувга эришди.
Унга кўра, “Ливерпуль” ўз тарбияланувчисини олдинроқ қўйиб юборади. Бунинг учун “Қироллик клуби” Трентнинг июнь ойидаги маошини тўлайди ва муайян миқдорда компенсация тўлайди.
Аввалроқ, испан матбуоти “Реал” мутасаддилари “Ливерпуль”га Трентни эрта қўйиб юбориш учун 1-2 миллион евро миқдорида бадал пули тўлашга тайёр экани ҳақида ёзганди.
Фикрлар