"Реал" Трент бўйича баёнот берди

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби расмий сайтида янги ҳимоячи Трент Александр-Арнолднинг тақдимоти эртага, 12 июнь куни "Реал Мадрид Сити"да бўлиб ўтишини эълон қилди. Тақдимот Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.

Tecno

"Бунгача Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес Трент Александр-Арнолдни расмий шартнома имзолаш маросимида кутиб олади. Ушбу шартнома янги футболчимизни клуб билан олти мавсумга боғлайди. Тақдимотдан сўнг Трент Александр-Арнолд "Реал Мадрид Сити" матбуот марказида журналистлар олдида чиқиш қилади", — дейилади клуб баёнотида.

26 ёшли футболчи "Ливерпуль"ни эркин агент сифатида тарк этиб, "қироллик клуби" сафига қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!