“Реал” қимматбаҳо юлдуз учун арзон нарх беради

  • 23 октябрь, 16:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо таркибда ўзгариш қилишни давом эттирадиган бўлди. Испаниялик мутахассис ҳимоя чизиғини кучайтириш, ёши ўтган ўйинчилар ўрнига янги ижрочиларни олиб келишни мақсад қилган.

Tecno

Мадридликлар қишки трансферлар даврида “Кристал Пэлас” марказий ҳимоячиси Марк Гехини олишга уриниб кўради.

Real Madrid Confidencial нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби” Гехининг эркин агентга айланишини кутмайди. “Кристал Пэлас” билан шартномаси 20 июнь куни тугайдиган ўйинчини январдаёқ қўлга киритиш учун мадридликлар 30 миллион евро харажат қилишни мўлжаллаяпти.

25 ёшли футболчи “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Аристократлар”нинг асосий таркибига киритилмаган Гехи маълум муддат “Суонси”да ижарада ўйнади.

“Кристал Пэлас” 2021 йили уни 23,3 миллион еврога трансфер қилганди. Бугунги кунда Гехининг нархи 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!