“Реал” президенти бир евро ундирди!

  • 09 Oct 18:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” президенти Флорентино Перес Испаниядаги  El Confidencial  газетасини судга бериб, суд жараёнини ўз фойдасига ҳал қилди ва бир евро ундирди.

Tecno

Клуб раҳбари мазкур нашр унинг суҳбатлари туширилган аудиофайлларни сиздирганликда айблади ва бир евро тўланишини талаб қилди.

Флорентино Перес бу ишни пул учун эмас, балки принцип нуқтаи назаридан қилаётганини кўрсатиш учун газета таҳририятидан катта сумма талаб қилиш имкониятидан фойдаланмади.

“Реал” ўтган мавсумда Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида бош соврин соҳиби бўлди. Шунингдек, жорий мавсумни УЕФА Суперкубогидаги ғалаба билан бошлади.

Comments

You must be logged in to commet!