“Реал” муҳимми ёки пул?

  • 14 Jul 11:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саудия Арабистони клублари “Реал”нинг марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигерни трансфер қилиш фикридан қайтгани йўқ.

Tecno

“Ан-Наср” ва “Ал-Ҳилол” германиялик футболчини ўз позиция бўйича дунёда энг катта маош оладиган ўйинчига айлантиришни ваъда бермоқда.

Sky Sport нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” 31 ёшли ҳимоячига катта ишонч билдиряпти ва уни қўйиб юборишга тайёр эмас.

Рюдигер яқинда ҳам саудияликлар таклифини рад этиб, мақсади Мадридда қолиш эканини маълум қилган эди. Бироқ шайхлар ваъда қилаётган мўмай даромад футболчининг танловига таъсир қиладими ёки йўқ, буни тез орада билиб оламиз.

Антонио Рюдигернинг мадридликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. Тажрибали чарм тўп устаси айни пайтда 25 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!