“Реал” кутилмаганда Манчестердан ҳимоячи оладиган бўлди

  • 14 Dec 16:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий мавсум ҳам ҳимоя чизиғида кадрлар масаласида муаммога дуч келган “Реал” раҳбарияти бу позицияга янги ижрочи олишга қарор қилди.

Tecno

Мадридликлар бу борада “Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик легионери Диогу Далотни нишонга олди.

Бу ҳақда TEAMtalk нашри маълумот тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” мутасаддиларига бу ўйинчининг универсаллиги маъқул келган. Диогу ҳар икки қанотда бирдай самарали ўйнай олади.

Диогу Далот учун курашда мадридликлар ўз ҳамшаҳарлари – “Атлетико” ҳамда Бундеслига чемпиони “Бавария” билан рақобатлашишига тўғри келмоқда.

Жорий мавсумда 26 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 14 та ўйин ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари 1 та гол ва 2 та голли узатма ҳам қайд этган. Далотнинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 28 миллион еврони  ташкил қилади.

Comments

You must be logged in to commet!