"Реал" кўп танқид қилинган футболчисини сотмайдиган бўлди

  • 24 февраль, 21:33
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциялик ярим ҳимоячи Орьлен Тчуамени "Реал Мадрид"да қолади. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "Реал" ҳеч қачон 25 ёшли футболчини сотиш вариантини кўриб чиқмаган, гарчи у кўплаб мухлислар томонидан танқидга учраган бўлса ҳам. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Тчуаменини жамоанинг муҳим қисми деб билади ва унга тўлиқ ишонч билдирмоқда.

Жорий мавсумда франциялик ярим ҳимоячи 32 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассист қайд этди.

Хавбекнинг "Реал" билан шартномаси 2028 йилгача тузилган. Transfermarkt портали футболчини 80 миллион евро баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!