"Реал" жамоа сардорининг ўрнини ёш футболчи билан тўлдиради

  • 15 Jun 14:26
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби сардори ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Начо Фернандес "Евро-2024" турниридан сўнг "Қироллик клуби"ни тарк этиши мумкин. 

Tecno

Ҳозирча, футболчига асосий даъвогар Саудиянинг "Ал Иттиҳод" клуби ҳисобланади. "Қаймоқранглилар" Начонинг ўрнини "Лилль" ҳимоячиси Лени Йоро билан тўлдирмоқчи. Аммо "Реал" ушбу футболчи трансферини кейинги йил амалга оширишни режалаб қўйганди. Начонинг кетиши Йоронинг келишини тезлаштириб юборади. 

Маълумот ўрнида, Начо "Реал" Мадридга 2001 йилда келиб қўшилган ва айни дамга келиб у клубнинг сардори ҳисобланади. У бу мавсум жамоа сафида барча турнирларни ҳисобга олганда 45 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг "Реал" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!