“Реал” ҳеч ким кутмаган ҳужумчига харидор

  • 03 Nov 20:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти Англия чемпионатида “Вулверхэмптон” асосий таркибига кира олмай, икки йилдан бери “Уэска”да ижарада юрган ҳужумчи Рафа Мирга харидор бўлмоқда.

Tecno

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” икки йилдан сўнг шартномаси якунланадиган Карим Бенземага ўринбосар қидиряпти ва 23 ёшли испаниялик ҳужумчини ана шу мақсадда олмоқчи. Баланд бўйли Рафа Мир ўтган мавсумда “Уэска”нинг Ла Лигага йўлланма олишига катта ҳисса қўшди.

Бу йилги мусобақада ҳам ишончли ўйин кўрсатаётган ҳужумчи саккизта учрашувда иккита гол уриб, битта голли пас берди.

Аслида  “Реал” вакиллари икки йил муқаддам “Валенсия”га тегишли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганди. Ўшанда “Вульверхэмптон” икки миллион евро тўлаб, Мирни ўзига оғдириб олганди.

Comments

You must be logged in to commet!